Давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида буюртмачи ва ижрочи ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома деб номланувчи битим тузилади. Мазкур турдаги шартнома буюртмачилари сифатида бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб- таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар иштирок этади. Давлат харидлари тўғрисидаги шартнома ўзининг мақсади нуқтаи назаридан бошқа фуқаролик ҳуқуқий шартномалардан фарқ қилади. Давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларнинг асосий мақсади оммавий эҳтиёжларни таъминлашга қаратилган. Мақола давлат харидлари тўғрисидаги шартноманинг феноменени махсус шартнома конструкцияси сифатида тадқиқ қилишга қаратилган. Шу сабабли, Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлашда инобатга олиниши лозим бўлган жиҳатлар ўрганилган.
Ҳисоботларни Молиявий ҳисоботни халқаро стандартларига (МҲXС) мувофиқ тайёрлаш масалалари ҳозирда долзарб хисобланмоқда. Мақолада МҲXC хизматини фаолият юритиши аниқ режалаштирилган харакатларсиз амалга ошириб бўлмаслиги, шуниндек чиқарилаётган қарорни режалаштиришнинг моҳияти ва
зарурлиги, унинг йиллик стратегия ва жорий назоратда тутган ўрни ва аҳамияти баён этилган.